Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов «Aziya Invest Favorit» МЧЖга пул тўлаб, уйларини ололмаётган фуқаролар билан учрашди. 14 марта судланган компания раҳбари Ҳайрулла Хатамов ва унинг оила аъзоларига тегишли 200 млрд сўмлик мулк хатланди. Ҳукумат муаммони ҳал қилиш юзасидан ўз таклифини билдирди.
Тошкентдаги 1100 га яқин алданган ҳиссадорлар муаммосини ҳал этиш учун тузилган ҳукумат комиссияси банкка гаровга қўйилган квартираларни қурувчининг бошқа мулкларига алмаштириш, қурилишни бошқа қурувчиларни жалб этган ҳолда якунлаш ёки мулкни сотиш орқали етказилган зарарни қоплашни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Aziya Invest Favorit`дан квартира сотиб олган фуқаролар билан учрашди. У президент томонидан юборилганини айтиб, муаммони ҳал қилишга ваъда берди: «Ортингизда президент турибди, шунинг учун қўрқманглар». Уй қурилишини якунлашга бошқа корхоналар жалб этилади.
Бош вазир ўринбосари Очилбай Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси Aziya Invest Favorit`дан квартира сотиб олган 1000 дан ортиқ фуқаролар муаммосини кўриб чиқади. У қурилишни якунлаш, банкка гаров учун қўйилган квартираларни қурувчининг бошқа мулкларига алмаштириш имкониятлари кабиларни ўрганади.
Бир гуруҳ тошкентликлар 8 та уй қураётган Aziya Invest Favorit устидан президентга мурожаат йўллади. Унга кўра, компания кредит олиш мақсадида сотилган квартираларни гаровга қўйган, банклар эса кредит тўланмангани учун уй-жойларни олиб қўйган. 1000 киши кўрган зарар 300 млрд сўмдан ошиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг